Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш” хақидаги 461-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармонига мувофиқ мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинган ҳамда у 2019 йил 1 майга қадар давом этади.

 Турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида жисмоний шахсларнинг қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган якка тартибдаги уй-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этилади.

Акция кўп қаватли уйларга ва уларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга, нотурар жойларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахс (унинг қонуний вакили) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман ҳокимининг номига  ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;

мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.

мурожаат этувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

 Мурожаат этувчи аризани ўз имзоси билан тасдиқлайди.

 Аризани кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари маркази томонидан йиғим ундирилмайди, бир марталик акция доирасида тўланадиган бир марталик йиғим бундан мустасно.

Мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ёлғон маълумотлар ёхуд унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги аризани қабул қилишда рад этиш учун асос ҳисобланади.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

 Қуйидаги ҳолларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилади ва иморат жойлашган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилади:

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, жисмоний шахслар томонидан узлуксиз фойдаланилаётган ер участкалари, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузмаса ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса, қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар (шу жумладан, ҳар бир оилага белгиланган меъёрлар) доирасида;

белгиланган тартибда берилмаган ер участкаларида қурилган объектлар мулкдори бўлмаган, лекин ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб жисмоний шахслар томонидан фойдаланилаётган иморатларига ва ер участкасига;

кўчмас мулк объектларига эгалик ҳуқуқи мавжуд жисмоний шахслар томонидан ўзи яшаб турган ер участкасига ўзбошимчалик билан қурилган қўшимча иморатларига;

жисмоний шахслар томонидан «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинишига қадар (1990 йил 20 июнь) якка тартибда уй-жой қуриш, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун фойдаланиб келаётган иморатлар ва ер участкасига ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар сақлаб қолинмаган бўлса;

деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш учун фойдаланилаётган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган иморатларга «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасида белгиланган меъёрлар доирасида.

Қуйидаги ҳолларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди:

аҳоли пунктларининг бош режалари ва уларнинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларига, қишлоқ фуқаролари йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига (мавжуд бўлганда) зид равишда жойлашган иморатларга;

магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари қўриқланадиган муҳофаза зоналари, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинида жойлашган иморатларга;

қонун ҳужжатлари билан қурилиши тақиқланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ҳамда табиий хавфи юқори бўлган ҳудудда жойлашган иморатларга;

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида қурилган иморатлар шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузиб қурилган бўлса, унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди.

Берилган  имкониятдан  фойдаланинг!

 

Туман Давлат хизматлари маркази томонидан шу кунга кадар 515-та муражат келип тушди ва 280-та пухорага мулк хукуки этиров этилди 235-муражат иш жораенинда. Мазкур қарорнинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари амалга ошириб келинмоқда . 

Мурожаат учун туман Давлат хизматлари марказининг 444-21-32 рақамли сall телефони орқали ҳам тегишли тушунтириш ва маслаҳатларни олишингиз мумкин.

 

 

Тлеубергенов Берик

Чимбой туман Давлат хизматлари маркази Хужжатларни кабул кылыш ва тагди этиш булими бошлиги3-даражали юрист

Бўлимлар