Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори ўзгарди

Шу йилнинг 27 октябр куни Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгесининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов кириш сўзи билан очиб берди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори ҳақидаги масала кўриб чиқилди ва шу лавозимда ишлаб келган Икрам Палвановни ўз хоҳиши бўйича берган аризасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимидан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимига олдин Тошкент вилояти Прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Таджиев Эркабай Аминович тайинланди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Бўлимлар