Нукусда Жанубий Оролбўйининг биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди

28 ноябрь куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Жанубий Оролбўйи биологик хилма-хиллигини сақлаш, қайта тиклаш ва ҳимоя қилишнинг экологик масалалари» мавзусида илмий-назарий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияни институт ректори Б.Отемуратов очиб берд ива бошқариб борди.
НДПИда Жанубий Оролбўйининг биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди
Конференцияда Россия Фанлар Академияси профессор ива мухбир-аъзоси, география фанлари доктори, П.П.Ширшов номидаги Океанология институти директорининг ўринбосари П.Завьялов «Гидрологические характеристики оставшейся водной массы Аральского моря и их изменения за последние 20 лет», Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети доривор ўсимликлар агроэкологияси ва интродукцияси кафедраси профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори М.Ибрагимов «Орол денгизи қуриган тубида чўл ўсимликларини экиб кўпайтириш ва янгидан яйловлар пайдо этиш истиқболлари», институтнинг зоология, одам морфофизиологияси ва уни ўқитиш методикаси кафедраси доценти, биология фанлари номзоди Ж.Сапарбаев «Биологик хилма-хилликни эволюцион назария асосида ўрганиш масалалари» мавзусида баёнотлар қилди.
Конференция секцияларда ўз ишини давом эттирди.
Тадбир 29 ноябрьгача давом этади.

Karinform.uz: Ислам Матеков.

Бўлимлар