Қўнғиротда МИБ ходимларига жароҳат етказган фуқарога жазо тайинланди

Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот тумани бўлими давлат ижрочилари ва туман ИИБ профилактика инспектори «Мийнетабад» овулида истиқомат қилувчи жавобгарнинг хонадонига келганида, унинг акаси қаршилик кўрсатиб, бюро ходими ҳамда профилактика инспекторини уриб йиқитиб, давлат ижрочисига тан жароҳати етказиб, уларни вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра Азамат Сабуров жабрланувчиларга енгил тан жароҳати етказган.

У ушбу ҳаракатлари билан қонунга хилоф ҳаракатларни содир этди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судининг ҳукми билан А.Сабуровга иш ҳақидан ҳар ойда 10 фоиз миқдорда давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди.

Бўлимлар