Амударё туманида бу йил нечта наъмунавий уйлар қурилмоқда?

Амударё туманининг “Бўзсув” массивида намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилаётган 48 турар-жойларда яқин кунларда ҳовли тўйлари нишонланади.

Массивда қурилаётган бу турар жойларнинг 12 таси “Кўнақалъа-Манғит” масъулияти чекланган жамияти томонидан бунёд этилмоқда.

Туманда ўтган йили умумий қиймати 12 миллиард 700 миллион сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, намунавий лойиҳалар асосида 75 турар-жой фойдаланишга топширилди. Айни чоғда бу уйларнинг жами сони 362 га етди. Жорий йилда эса 90 та турар жойнинг қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Бўлимлар