Хўжайлида жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан 53 тага камайган. Тумандаги 7 та маҳаллада эса умуман жиноят содир этилмаган

Шу йилнинг 28 ноябр куни  Хўжайли тумани ҳокимлигида “Жиноятчилик ва ҳуқубузарликларнинг олдини олиш ҳамда оилавий маросимларни тартибга солишда кекса авлод вакилларининг ўрни” мавзусида мажлис бўлиб ўтди. Унда Хўжайли тумани ҳокими ва бошқа масъул шахслар иштирок этган. Бу ҳақида туман ҳокимлиги маълумот бермоқда.

Мажлис кун тартиби бўйича туман ҳокими Ж.Ермашев сўзга чиқиб туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олидини олиш борасида ҳамкорликда олиб борилаётган чора-тадбирлар, профилактик тадбирлар ҳақида айтиб ўтди.

Жумладан, Туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар сони ўтган йилга нисбатан 53 та жиноятга камайишга эришилган (2017 йили 139 та жиноят, 2018 йили 86 та жиноят).
2018 йилнинг 10 ойи давомида "Қумжиққин", "Жузимзар", "Таскўпир",  "Жан-Қўнгират", "Қирқинчи",  "Жана-жап",  "Водник" маҳаллаларда умуман жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилмаган.

Бўлимлар