Ёшлар фестивалининг иккинчи куни тарғибот гуруҳи Қорақалпоғистоннинг энг чекка ҳудудларига чиқишди (фото)

Нукусда Конституциямиз қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон ёшлари - янги замон бунёдкорлари!” шиори остида ёшлар фестивали бошланди. 

Дастлаб, фестивалнинг биринчи кунида Қорақалпоғистондаги 6 та туманда ёшлар фестивалининг бир қанча лойиҳаларига старт берилди.  Амударё, Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой, Кегейли ва Шўманай тумани шулар жумласидандир.

Фестивалнинг иккинчи кунида эса тарғибот гуруҳлари Қорақалпоғистоннинг  энг чекка ҳудудларига чиқишди.  Тошкентдан келган делегация аъзолари Тўрткўл ,Беруний, Элликқалъа Қўнғирот ва Мўйноқ тумналарига боришди.

Мўйноқ туманида меҳномлар "Қорақалпоғим" қўшиғи билан кутиб олинди.  Ундан кейин фестивал даоирасида белгиланган лойиҳаларга старт берилди.

“Ёшлар спартакиядаси” лойиҳаси доирасида мўйноқлик спортчи ёшларга велосипед ва микротўлқинли печ совға қилинди.

Бугун Мўйноқ ва юқоридаги бошқа туманларда  ёшлар фестивали давом этмоқда. Булар ҳақида бизни куратиб борсангиз билиб олишингиз мумкин.

Бўлимлар