Шўманай тумани ҳокими Баходир Янгибаев таржимаи ҳоли

Баходир Янгибаев 1960 йили Беруний туманида туғилган.

Меҳнат фаолиятини 1982 йили Тошкентдаги автомобил транпорти ва йўллари институтини битирганидан сўнг Беруний йўл қурилиш-таъмирлаш бошқармаси прораби бўлиб ишлаш билан бошлаган. Шундан кейин Беруний тумани ёшлар қўмитаси инструктори, бўлим бошлиғи лавозимларидан давом эттирган.

1985-1986 йиллари 18-сонли йўл қурилиш бошқармаси инженер геодезисти, прораби, 1986-1990 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар қўмитаси инструктори, Беруний тумани ёшлар қўмитаси биринчи котиби, Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар қўмитаси ташкиллаштириш бўлими бошлиғи, 1990-1991 йиллари Ўзбекистон Ёшлари Марказий қўмитасининг сектор бошлиғи, кейинроқ Қорақалпоғистон Республикаси атқарув қўмитаси инструктори бўлиб ишлаган.

1991-1993 йиллари ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бажарувчи ташкилотчиси, сектор бошлиғи бўлиб ишлаган. Кейинги меҳнат фаолиятини 1993-1995 йилларда акционерлик-тижорат "Ўзтадбиркорбанки" Қорақалпоғистон бўлимининг кадрлар бўйича инспектори, иқтисодий таҳлил бўлимининг бошлиғи бўлиб давом эттирган.

1995 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ёрдамчиси, 1996 йилдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон бўйича бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 1999 йилдан республика акционерлик-тижорат "Ғаллабанк" Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали бошқарувчиси, 2002 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, 2006 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси бўлиб ишлаб келган.

Шу йилнинг 11 октябр куни ўтказилган Халқ депутатлари Шўманай тумани Кенгашининг ХVII сессиясида Шўманай тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Бўлимлар