Тўрткўлдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида хорижлик ўқувчилар ҳокимга таклиф билдиришди

Тўрткўл туманида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон ёшлари - янги замон бунёдкорлари!” шиори остида ёшлар фестивали ташкил қилинди. Фестивал доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. 

Учрашувда Тўрткўл туман ҳокими Бабаджанов Янгабой Аминович, Ёшлар иттифоқи Тўрткўл туман Кенгаши, туманда фаолият юритаётган ёш тадбиркорлар, касб-ҳунар коллежи битирувчи ёшлари, тумандаги иқтидорли ўқувчи ёшлар, тижорат банклари туман филиаллари раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат 250 нафар қатнашувчилар иштирок қилишди.      


Учрашувни Тўрткўл туман ҳокими Янгабой Аминович очиб бериб, ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги билан самимий муборакбод этди.

 “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида тўрткўллик ёшлар бир неча саволлар ва таклифларни айтиб ўтишди. 
Жумладан, туман тиббиёт коллежида Туркманистондан келиб таҳсил олаётган ёшлар туман ҳокимига Тошкент шаҳридаги "Ашхабот" боғига саёоҳат ташкил қилишни таклиф қилди.


 Бундан ташқари тумандаги ижодкор ёшлар Тўрткўлда "Ёш ижодкорлар маркази"ни очишни таклиф қилишди. Туман ҳокими бунга жавобан 2019 йилда туманда "Ёшлар маркази" қурилиши ва унинг ёнида тўрткўллик ижодкор ёшлар учун "Ёш ижодкорлар маркази" ташкил қилинишини айтиб ўтди.

Тиббиёт коллежида таҳсил олаётган хорижлик ўқувчиларнинг талаблари ҳам туман ҳокими Янгабой Аминович томонидан қўллаб қувватланди.

Бўлимлар