Қорақалпоғистонда фаол ёш оилалар янги йилни янги уйларда кутиб олишади

Нукус шаҳри «Қумбыз аўыл» маҳаллар фуқаролар йиғини ҳудудида мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган навбатдаги 48 та ёш оилаларга хонадон калитлари топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисиниг ўринбосари А.Ҳамраев Нукус шаҳар ҳокими П.Тўрешов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари С.Махсудов, Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси А.Данияров ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрда қабул қилинган “Мамалакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Муҳтарам Президентимиз томонидан 2017 йил 5 июлда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонига асос Қорақалпоғистон Республикаси фаол ёш оилалари кетма-кет уй-жойлар билан таъминланиб келмоқда.

Ушбу кўп қаватли уй-жойлар «Қоңырат Строй Стил» масъулияти чекланган жамияти моҳир қурилишчилари томонидан белгиланган муддатларда сифатли қуриб битказилди. Уй-жойлар замановий маиший ускуналар билан таъминланган.

Тадбирда нутқ сўзлаганлар томонидан янги хонадон эгалари қизғин қутланиб, уларга имтиёзли кредит асосидаги хонадон калитлари тантанали равишда туҳфа этилди.

– Санъат соҳасидаги ижодий меҳнатларимни эътиборга олиб, ушбу замоновий хонадонга эга бўлиш бахти насиб этганидан ғаятда хурсандма, – деди Нукус педагогика колледжи ўқитувчиси, Ўзбекистон миқёсидаги бир нечта танловлар ғолиби Ерисбай бахши Асқаров. – Бу учун аввало, биз ёшларнинг ғамхўрчиси Муҳтарам Президентимизга, Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматига, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига миннотдарчилик билдираман. Шунингдек, бугунги бахтли ёш оилалар – барча иқтидорли тенгдошларимни янги хонадонга эга бўлиши билан чин қалбдан муборакбод этаман. Келажакда бизга берилган юқари ишончни оқлашда, яъни мамлакатимиз ижтимоий оҳасида янада фаол иштирок этишда бор куч ва ғайратимизни сарфлаймиз.

Тантанали тадбир Қорақалпоғистон Республикаси таниқли санъаткорлари концерт дастури билан давом этди.

Бўлимлар