Нукусда қизни қўрқитиб, телефонини олиб қочган шахс қўлга олинди

2018 йил 30 ноябрь куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Ж.Б. (исмли қиз)ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, “Самсунг” мобиль телефонини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Амударё туманида яшовчи Т.П. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

 

Бўлимлар