Берунийда «Ўзбекистон ёшлари - янги замон бунёдкорлари!» фестивали ўтказилди

«Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари!» атамасидаги ёшлар фестивали Беруний туманида жуда кўтаринки руҳда ўтди. Фестивалга ташриф буюрган таржимон, «Жаҳон адабиёти» журнали бўлим мудири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Амир Файзулла, Спортнинг қиличбозлик тури бўйича Осиё чемпиони, Ўзбекистон спорт устаси Шахноза Тоғаймуродова, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш бош мутахассиси Сухроб Жураев, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Ражип Атажанов, репартёр Куптилеуова Седара, Қорақалпоғистон Республикаси (пуқаралар менен ислеу бойынша) бўлим мудири Улуғбек Хужамуродовларни Ёшлар биноси маркази олдига йиғилган берунийлик ёшлар «Келинг ёшлар мустаҳкам юрт пойдеворин қурайлик, Биргаликда юрт бошимиз изларидан юрайлик!», дея бугунги куннинг шиори билан қарши кутиб олишди.

Келган меҳмонлар дастлаб, Ёшлар биносида ташкил қилинган тўгараклар фаолияти билан танишдилар.

Сўнгра, мажлислар залида «Мувоффақиятга эришиш сирлари» мавзусида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Фестивал доирасида туманимиздаги 65,59,38-мактабларида спортнинг шаҳмат-шашка, волейбол, стол тенниси бўйича спорт мусобақалари ўтказилди ва ғолибларга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Беруний тумани Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Бундан ташқари, «Депутат ва ёшлар» учрашуви, «Ёшлар кутубхонаси» лойиҳаси ҳамда «Биз ёшлар ОИТСга қаршимиз!» семинар тренинги фестивал иштирокчиларида катта таасурот қолдирди.

 

Бўлимлар