Божхоначилар “Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида ўқ-дориларни фош этишди

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни олиб кириш мумкин эмас. Божхона ходимлари томонидан бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш йўналишида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида 324-сонли “Волгоград-Тошкент” йўловчи поездида ҳаракатланаётган фуқаро Қ.У.нинг ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотди.

Ушбу шахс жойлашган вагон купеси божхона назоратидан ўтказилиши давомида у ёстиқ ичига 75 дона ов милтиғи гильзалари ва 5 кг дробларни яширган ҳолда  юртимизга олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Женисбай Сапарбаев

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси катта инспектори,божхона хизмати капитани

 

Бўлимлар