Тоҳир Саидов бошчилигидаги санъаткорлар Хўжайлидаги Меҳрибонлик уйига боришди

Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида  “Ўзбекистон ёшлари - янги замон бунёдкорлари!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтганлиги ҳақида олдин хабар бериб ўтган эдик. 

Ушбу фестивал доирасида Тоҳир Саидов бошчилигидаги тарғибот гуруҳи ва санъаткорлар Хўжайли туманидаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида бўлишди. У ерда  “Болаларга беринг дунёни” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий дастур ташкил этилди. 

Меҳрибонлик уйида “Болалар китоби” лойиҳаси доирасида болаларнинг ёзган шеърлари ва эртак қаҳрамонлари иштирокида саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Бўлимлар