Қорақалпоғистонлик Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Қашқадарёда ўтказилган танловда ғолиб бўлди

Жорий йилнинг 2-4 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида куч ва воситаларни тезкор бошқариш гуруҳи бошлиқлари, ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисм бошлиқлари ҳамда экипаж командирлари тоифасига мансуб ходимлар ўртасида «Аълочи ходим» ва «Илғор мутахассис» кўрик-танловларининг якуний республика босқичи ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаларидан жами 83 нафар ходимлар иштирок этишди.

Ушбу мусобақада Куч ва воситаларни тезкор бошқариш гуруҳи бошлиқлари орасида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг куч ва воситаларни тезкор бошқариш гуруҳи бошлиғи катта лейтенант Кошкаров Бауиржан Максетович 3-ўринни ва Касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми экипаж командирлари орасида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Беруний тумани 2-касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмининг экипаж командири Утесов Навруз фахрли 1-ўринни эгалладилар.

Ғолиб бўлганларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси томанидан Диплом, ва қиммат боҳа совғолари топширилди.

Бўлимлар