Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасига шу йилнинг 9 ойи давомида 277 та мурожаат келиб тушди

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасига жорий йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 277 та мурожаат келиб тушган. Жумладан, жисмоний шахслардан 79 та, юридик шахслардан 17 та, Қорақалпоғистон РеспубликасиДавлат солиқ бошқармасининг «Ишонч телефони» орқали 181 та, шундан 179 таси жисмоний шахслар томонидан, 2 таси юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлардир. Бу ҳақида "karinform.uz"  Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси асосланиб хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, мурожаатлар асосан олиб қўйилган товар-моддий бойликларни қайтариб бериш ёки қўлланилган жарималарни бекор қилиш юзасидан, солиқ тўловларидан озод қилиш, имтиёзлар бўйича ва ижтимоий-маиший масалалар (уй-жой, моддий ёрдам), Солиқ қонунчилиги бўйича тушунтириш бериш юзасидан ҳамда бошқа масалалар бўйича келиб тушган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали жами 108 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 35 та мурожаат Халқ қабулхоналари орқали, қолган 73 та мурожаат Виртуал қабулхона орқали келиб тушганлиги айтилади хабарда. 
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасига келиб тушган ушбу мурожаатлар тегишли тартибда мутахассислар томонидан кўриб чиқилиб, кўпчилиги ўз ечимини топди ҳамда қолган мурожаатлар бўйича тегишли идораларга ёзма равишда юборилган.

Бўлимлар