Эртага Тахиатошда янги нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилади

Эртага,  Тахиатош  тумани "Дустлик" МФЙ худудида жойлашган  давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача  таълим муассасаси  очилади. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Маълумот учун, ушбу мактабгача таълим муассасаси 100  ўринга мўлжалланган, лекин 280 уринга мўлжалланган барча ўринлар тайёр холда.  Бу ерга болалар 1,5-2  ёшдан кабул килинадилар. Боғчада мактабга тайёрлов гурухлари  инглиз тили ва рус тиллари буйича тўла маълумотга эга буладилар.  Бу муассасада соғлом ва етук фарзандларимиз учун  диагностика маркази ва дорихона ташкил этилган. 


 Эслатиб ўтамиз, Тахиатошдаги мактабгача  таълим муассасасининг очилиш маросими 7 декабрь куни бўлиб ўтади.  Унда Сиз ҳам иштирок этишингиз мумкин.  

Мўлжал: Тахиатош туманидаги ун ишлаб корхонаси қаршиси.

Бўлимлар