Амудаpё туманида Конституция куни муносабати билан байpам тадбиpи ўтказилди

Мамлакатимизда қонун устуворлиги ҳамда қонунийлик тамойилларини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Конституция муҳим асос бўлиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилган туб ислоҳотлар, халқимиз қўлга киритган улкан ютуқлар ҳам давлатимизда ушбу ҳужжатда белгиланган қоида ва тамойиллардан тўла фойдаланилаётганлигининг натижасидир.  Мамлакатимизнинг тараққиёт йўлидан дадил одимлашида замин бўлаётган Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан туманимизда ҳам катта тадбир ўтказилди.

6 декабрь куни Манғит шаҳридаги Маданият марказида ўтказилган мазкур тадбирда туман ҳокими С.Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, ҳокими ўринбосарлари, давлат ва маъмурий органлар, корхона-ташкилотлар, таълим муассасалари раҳбар ва масъул ходимлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова очиб берди.

Тадбирда туман ҳокими С.Йўлдашев, туман Адлия бўлими бошлиғи М.Матюсупов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Бекназаровалар сўзга чиқиб, Конституцияда белгиланган инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланишини алоҳида таъкидладилар.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси Конституциямизда белгиланган ҳаётий нормаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этаётгани, бу эса  юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани ҳаётий мисоллар билан очиб берилди.

Шунингдек, Конституция жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги самарали ислоҳотлар қаторида жамият иқтисодий негизларини шакллантириш, айниқса, шахснинг мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги орқали мамлакат тараққиётига қўшаётган ҳиссасини кучайтиришга имкон яратаётганига кенг тўхталдилар.

Қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолати бўлиб келаётган Конституциямиз қабул қилинган кунга бағишланган тадбир туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган “Конституция – олий Қомусим” деб номланган мусиқий дастур билан давом этди. Дастурда тақдим этилган слайд-лавҳалар, намойиш этилган мусиқий композициялар, Маданият бўлими санъаткорлари, мактаб ўқувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ижросидаги саҳна кўринишлари, Ватан мадҳига бағишланган шеър ва қўшиқлар, жозибали рақслар барчага хушнудлик улашиб, байрам кайфиятини бахш этди.

 Amunews.uz: О.ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Бўлимлар