Марҳум Фурқат Юсуповга "Ўзбекистон белгиси" берилди (+Фото)

Кеча Ёшлар ижод саройида "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қароси билан "KRuz.uz" сайти асосчиси, марҳум журналист, блогер Фурқат Юсуповга ҳам "Ўзбекистон белгиси кўкрак нишони берилди. Унга атаб алоҳида ролик намойиш этилди.

Унинг мукофотини онаси Сайёра опа кўзида ёш билан қабул қилиб олди.

Бу ҳолат залдагиларга ҳам қаттиқ таъсир қилмасдан қолмади...

Маросимида Сайёра опадан ташқари Фурқат Юсуповнинг оталари Эргаш ака ва кичик укаси Искандар ҳам иштирок этишди.

Қорақалпоғистонлик ёш журналист ва блогер Фурқат Юсупов 2018 йил 7 июль куни Нукус туманидаги анҳорда чўкаётган икки қизни қутқариш чоғида вафот этганди.

Ёшлар иттифоқи раҳбарияти марҳумнинг оила аъзолари ҳолидан мунтазам хабар олиб турибди.

Ҳозирда Фурқатнинг 3 та китоби нашрга тайёрланмоқда (ҳаётлигида учта китобга яраша ижод қилиб қўйган экан).

Фурқат Юсуповнинг бошлаган ишларини, KRuz.uz сайтини айни вақтда укаси Искандар Юсупов ва шогирди Шуҳрат Саидаҳмадов давом эттирмоқда.

Расмлар муаллифи Фурқат Юсуповнинг дўсти ва ҳамкасби Анварбек Тўйчиев.

 

Бўлимлар