Хўжайли туманида 2018 йилда қандай ишлар амалга оширилди?  Келаси йилга режалар қандай?

8-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Хўжайли туманида байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда Хўжайли тумани ҳокими Женис Ермашев ва бошқа маъсул шахслар иштирок этди.

Тадбирни Хўжайли тумани ҳокими  Женгис Ермашев кириш сўз билан очиб, йиғилганларни байрам билан табриклади.

Женгис Маратович йил якунлари бўйича 2018 йилда Хўжайли туманида амалга ошрилган ишлар ва келаси йили қилинажак вазифалар ҳақида айтиб ўтди.

Жумладан, 2018-2019 йиллар инвестиция дастурига кирган саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш учун 208 млрд 960 млн сўмлик 21 та лойиҳалар режалаштирилган бўлиб,  бугунги кунда  79  млрд 32 млн сўм ўзлаштирилган.

Туманга 2018 йилда 1млн 183 минг АҚШ доллар инвестиция киритилган бўлиб, янгидан 73 янги иш ўринлари яратилган.  Уй-жой қурилиш соҳасида Оролбўйи жамғармаси томонидан 27 та турар жойларда 2 млрд 100 млн сумлик қурилиш ишлари амалга оширилган. 

Арзонлаштирилган уй-жойларни қуриш бўйича эса 11 млрд 966 млн сўмлик 62 та янги уйлар қурилиб эгаларига топширилган.
 
Шунингдек, инвестиция дастури доирасида тумандаги 5 та мактабгача таълим муассасасида 16 млрд 360 млн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилганлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, Женгис Маратович 2019 йилда Хўжайли туманида амалга оширилган ишлар борасида ҳам тўхталиб ўтди.

Унга кўра, туманда келаси йили 6 млрд сўмлик сузиш бассийни қурилиши, тумандаги "Мустақиллик" ОФЙ ҳудудида 315 ўринга мўлжалланган янги мактаб қурилиши режалаштилган. Шунингдек, "Таслы жап" каналининг 4,8 км.лик ҳудуди ободонлаштириш,  63 кўп қаватли уйларни капитал таъмирлаш режалаштирилган.

Умуман, Хўжайли туманида 2019-2020 йиллар инвестиция дастурига кирган саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш учун 133 млрд 946 млн сўмлик 42 та янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали 505 янги иш ўрини яратиш режалаштирилмоқда.

Хўжайли тумани ҳокимлиги катта мажлислар залидан Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

 

 

Бўлимлар