Берунийда ҳоким ташаббуси билан «Китоблар марафони» ва «Китоблар ҳайрия акцияси» ташкил қилинди

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир Беруний туманида туман ҳокими Атабек Сапарбаев ташаббуси билан жорий йилнинг 6-декабр куни барча умумтаълим мактабларда «Китоблар марафони» ва «Китоблар ҳайрия акцияси» ташкил қилинди.

Мақсад, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш, ўқувчи ёшларнинг китобга бўлган меҳрини оширишда ота-оналарини  уларга наъмуна қилиш ва оилавий китобхонликни янада кенг тарғиб этиш, ҳамда мактаб кутубхонасини бадий китоблар билан бойитиш.

Лойиҳа доирасида мактаб ўқувчиларининг ота-оналари мактаб кутубхонасига ташриф буюриб, кутубхонадаги китоблар билан танишишди ва ихтиёрий равишда ўзлари ўқиб тугатган китобларни мактаб кутубхонасига совға қилишди.

Ҳар бир мактабда ташкил қилинган «Ҳайрия акцияси»да йиғилган пулларга эса туман ахборот ресурс марказида ташкил қилинган китоблар марафонидан мактаб кутубхоналари учун янги бадий китоблар ҳарид қилинди.

Беруний тумани Етакчилар Кенгаши раиси С.Султанова.

 

 

Бўлимлар