Нукус туманидаги ҳарбий қисмда “Конституция – бош қомусимиз” мавзусида очиқ мулоқат ўтказилди

Нукус туманида жойлашган Мудофаа вазирлигига қарашли 71181-сонли ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллиги муносабати билан “Конституция – бош қомусимиз” мавзусида очиқ мулоқат ўтказилди.

Тадбирда Ажинияз номидаги Нукус педагогика институти ўқитувчиси, ҳуқуқшунос М.Пирниязова қатнашиб, муддатли ҳарбий хизматчиларга Конституциямизнинг тузулиши, мазмун моҳияти ва уни тўғри қўллаш ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий - маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ажратилган бадий китоблар жамланмаси ҳарбий қисм кутубхонасига тантанали топширилди.

 

Бўлимлар