Қорақалпоғистонда 26 турдаги «Озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари» ташкиллаштирилмоқда

2018 йил 7 декабрдан 2019 йил 5 январгача Янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари Нукус шаҳри ва барча туманлар марказларида «Озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари» ташкиллаштирилмоқда.

Мазкур ярмаркаларни ташкил этишдан  кўзланган асосий мақсад – ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш, Нукус шаҳри ва туманлардаги деҳқон бозорлари, йирик савдо комплеклари  ва аҳоли зич истиқомат қиладиган маҳалла гузарларида махсус ярмарка савдоларини ташкил этиш ҳисобига нарх-наволарни барқарор сақланишини таъминлашга қаратилган.

Ушбу «Озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари»да асосан ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқатлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан гўшт, тухум, картошка, пиёз, мева-сабзавотлар,  гуруч, балиқ, ичимликлар ва бошқа истеъмол товарлари билан жами 26 турдаги маҳсулотлар билан тўлдириш ҳисобига нархларни барқарор сақланишини, шунингдек, барча деҳқон бозорларида ҳамда аҳоли зич истиқомат қиладиган маҳалларда кенг ассортиментдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи Ярмарка савдоларини ташкил қилиш ҳисобига аҳолининг байрам кайфиятини кўтариш тадбирларини амалга ошириш назарда тутилган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати 

Бўлимлар