2018 йилнинг 9 ойи давомида Амударё тумани аҳолиси 2,5 минг кишига кўпайди

Амударё туманида 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли сони 194,1 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 2,5 минг кишига ёки 101,3 фоизга кўпайди. Шунинг 50,9 минг нафари шаҳарда, 143,2 минг нафари эса қишлоқларда яшайди. Бу ҳақда туман Статистика бўлими хабар берди.

Маълумот учун, 2018 йил 1 октябрь ҳолатига Қорақалпоғистон Pеспубликаси аҳолиси 1 млн 861,2 минг нафарни ташкил қилади. Шундан  913,9 минг нафари шаҳар, 947,3 минг нафари қишлоқ аҳолиси ҳисобланади.

Амударё тумани аҳолиси Қорақалпоғистонда яшовчи жами аҳолининг 10,4 фоизини ташкил қилади.

Бўлимлар