«Freedom Finance»дан Chevrolet Malibu ютиб олишни хоҳлайсизми?

Акциялар ўзи нима? Оддий аҳоли қандай қилиб акцияларга эгалик қилиб, даромад қилиши мумкин? Ўзбекистон Фонд бозори истиқболлари қандай? 
Бу ва бунга ўхшаш бошқа саволларга батафсил жавоблар 10 декабрь куни «Фридом Финанс» компаниясининг вакиллари Нукус ахолиси билан ўтказган учаршуви чоғида берилди. Учрашув давомида “Қўқон механика заводи” АЖ акцияларига инвестиция киритиш қандай натижалар бериши кенг муҳокама қилинди.    


Қўқон механика заводи – Ўзбекистон машинасозлик тармоғида пешқадамлик қилувчи ташкилотлардан биридир. Компания нефтгаз ва кимё соҳаси учун ускуналарни ўз ичига олган 50 турдан зиёд маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Қўқон механика заводининг асосий акциядори «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси қошидаги «Ўзнефтгазмаш» Акционерлик Жамиятидир. 


Иккиламчи жойлаштириш (SPO) доирасида эса заводнинг 2,2 млн акцияларини сотиш мўлжалланмоқда, бу, ўз навбатида, «Ўзнефтгазмаш» улушини 64,08%гача туширади ва бошқа акциядорлар улушини 35,92%га чиқаради. Акцияларни сотиш натижасида тушган маблағлар ишлаб чиқаришни янгилаш, кенгайтириш ва модернизация қилишга, ҳамда янги бозорларни ўзлаштиришга йўналтирилади. 


«Охирги беш йил давомида Қўқон механика заводи даромадлари барқорор ўсиб бормоқда, 2017 йилда эса рекорд рақам – 84 млрд. сўмга эришилди. 2017 йилда соф фойда 2016 йил билан солиштирганда 33%га ўсди, сўнги беш йил ичида дивидендлар миқдори 2,7 баробар ошди. Қўқон механика заводинининг Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Туркманистон бозорларига чиқиши сабабли акциялар курсининг ўсиши кутилмоқда. Бундан ташқари, маҳсулотлар хилма-хиллигини орттириш ва янги хизматларни ишга тушириш режалаштирилмоқда», - деб таъкидлади, «Қўқон механика заводи» бошқаруви раиси  Ш. Юлдашев. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Қўқон механика заводи акциялари нархи 1,5 баробар ортиши мумкин. Янги бозорларга чиқиш ва ишлаб чиқариш линияларини модернизация қилиш ҳисобига компаниянинг даромадлари ошиши кутилмоқда.


Қўқон механика заводи акцияларини ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар, шунингдек чет эллик инвесторлар сотиб олишлари мумкин. «Freedom Finance» МЧЖ ЧЭК орқали Қўқон механика заводи SPOсида иштирок этиш учун буюртма берган жисмоний шахслар Chevrolet Malibu автомобилини ютиб олиш имконини қўлга қиритадилар. Буюртмаларни қабул қилиш 2018 йилнинг 24 декабрига қадар давом этади.


«Freedom Finance»нинг Нукус шаҳридаги манзили: Қоракалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Дўсназаров кўчаси, 64.
«Freedom Finance»нинг Тошкентдаги манзили: Тошкент ш., Амира Темура шох қўчаси,107-Б уй.,   
«Халқаро бизнес марказ» 
CALL CENTER тел. +998(78) 147-75-55
info@ffin.uz

Бўлимлар