Нукус шаҳридаги энг катта айланма нега бузиб ташланяпти?

Нукус шаҳридаги энг катта, Тўрткўл гузари билан "Қорақалпоғистон" кўчасини бири-бири билан боғловчи  айланма  бузиляпти. 

"KRuz.uz" бу ҳақида маълумот олиш учун ўша айланмадаги ишлар билан танишди. 

Бу ерда ишлаётган ходимларнинг бизга маълум қилишича, айланма бузилиб унинг ўрнига янги катта чорраҳа қурилиши режалаштирилган экан. 

" - Бу айланманинг ўрнида янги катта чорраҳа қурилади. Кўриб турган айланмангиз Нукусдаги энг катта ва машинлар гавжум жойда жойлашган. Авваллари бу ерда жуда кўп тирбандликлар бўларди. Шунинг учун бу айланма бузилиб, ўрнига машиналар қатноқвини тартибга солувчи катта чорраҳа қурилади. Чорраҳа марказида бир неча сфетофорлар ҳар ўрнатилади." - дейди, бу ердаги қурилиш ишларини олиб бораётган ходимларнинг бири.


Қурилиш ходимларининг сўзларига кўра, чорраҳа яқин бир-икки ой ичида ишга тушиши мукин экан.

Фото: Искандар Юсупов
Матн: Шуҳрат Саидаҳмадов

 

Бўлимлар