Қўнғиротда ҳоким билан учрашувдан сўнг “Мийнетабат” қишлоғига 12,7 км ичимлик сув тармоғи тортиладиган бўлди

Қўнғирот тумани ҳокими “Мийнетабат” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашди. Қўнғирот тумани ҳокими Б.Сапаров  сектор раҳбарлари ва тумандаги мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказди.  Бу ҳақида туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Сайёр қабул давомида 30 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг айримлари шу жойнинг ўзида ҳал етилди. Жумладан, Оразбаев Азатнинг ҳудуддаги йўлларни таъмирлаш, Ажимуратов Суюннинг ичимлик сув масаласи юзасидан қилган мурожаатлари, 2019-йилнинг ҳудудларни ривожлантириш дастурига киритиладиган бўлди.


“Мийнетабат” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига 12,7 км ичимлик сув тармоғи тортилиши режалаштирилди. Шунингдек, Досниязов Жанабайнинг чорвачиликни ривожлантириш учун ер майдонларини ажратиш бўйича масаласи ҳам шу жойнинг ўзида ҳал етилди. Ҳудудий аҳолининг талабини ҳисобга олган холда, қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 1-сонли мактабдан ўзбек синфини очиш тафсия етилди.Сайёр қабул давомида ўрганиб чиқилган бандлик, коммунал соҳадаги муоммоларнинг ечими назоратга олинди.

Бўлимлар