Нукусда жиноятчиликни олдини олишнинг долзарб масалалари юзасидан амалий-семинар ўтказилди

13 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида “Мамлакатимизда жиноятчиликни олдини олишнинг долзарб масалалари: муаммо ва ечимлар” мавзусида амалий-семинар ташкил этилди.

Aмалий-семинарни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров олиб борди. Анжуманга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари М.Жуманов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирханов, Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича суди раиси в.в.б. М.Байниязов, Ўзбекистон Миллий гвардияси 96038-сонли ҳарбий қисм командири М.Юсупов, шунингдек Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, барча шаҳар ва туман Хотин-қизлар қўмиталари раислари ва бир қатор ёшлар иштирок этди. Анжуманда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, бугунги кунда энг долзарб масалалар эканлиги анжуман иштирокчилари томонидан таъкидлаб ўтилди.

 Ёшлар томонидан содир этилаётганган ҳуқуқбузарликлар, суицид ҳолатларини барвақт олдини олиш, шунингдек ёшларни сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириш, жиноятчиликни таҳлил қилиш ҳамда 2019 йилга мўлжаланган иш режаларни белгилаш мақсадида 2018 йил 20-30 ноябрь кунлари “Барчаси ўз қўлингда!” шиори остида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тарғибот декадаси ўтказилди. Декада доирасида вояга етмаганларнинг тунги вақтда ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар кузатувисиз кўнгил очар жойларда бўлишларини, сабабсиз дарс қолдиришларини, ҳуқуқбузарлик содир этишларини олдини олиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида “Давомад”, “Тиғ”, “Тунги” рейдлар, спорт мусобақалари, психологик-тренинглар, ҳарбий қисмларга саёхатлар ташкил этилди. Ўтказилган тарғибот декадасига 5000 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

  Жиноят содир қилган, билиб билмай жиноят кўчасига кирган, содир қилган жиноий қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган жами 7 нафар ёшлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Ёшлар кафиллиги”га олиниб, уларга суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиши таъминланди. Ҳозирги кунда Кафилликка олинган ёшлар, тегишли корхона, муассаса ва ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган индивидуал дастур асосида якка тартибдаги профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Анжуман давомида тегишли вазирлик, идора, ташкилотлар томонидан 2019 йил вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун бир қанча таклифлар берилди.

Бўлимлар