Хўжайлида ўтказлиган халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессиясига Сарвар Отамуратов қатнашди

Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида ўтказилган ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

  Сессияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Отамуратов Сарвар Садуллаевич, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Юсупов Эркин Ашурбекович, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Хамраев Атаджан Хамраевич, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар, “Маҳалла”, “Нуроний”, Ёшлар иттифоқи ташкилотлари, республика ва тумандаги тегишли давлат ва жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

 

Бўлимлар