Фоторепортаж: Сенатнинг 17-ялпи мажлиси. Сенат аъзоларини танийсизми?

13 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда янги сайланган сенатор Дилором Тошмуҳаммедова йиғилиш иштирокчиларига таништирилди. 

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, сенаторлар навбатдаги ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилги асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқишди. 

Йиғилишда Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев давлат тили мақоми ҳақида гапириб, бу борада қонун амалда ижро этилмаётганига эътибор қаратган. Сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг сармоядорлар учун курашини таъкидлаб, айни вазиятдан норози бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раҳбарияти

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ва Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев

Андижон вилояти ҳокими Шухрат Абдураҳмонов

Президентнинг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Иноятов

Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши раиси Жамшид Ходжаев

Сенатор Нигора Раббимова ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов

Маматкаримов Одилжон Наманган муҳандислик-технология институти ректори

"Оила" маркази директори, сенатор Дилором Тошмуҳаммедова

Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Ниғматилла Йўлдошев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Сенат Раиси ўринбосари Муса Ерниязов

Бош вазир ўринбосари - Молия вазири Жамшид Қўчқоров

Иқтисодиёт вазири биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Мухамет Жумагалдиев

Тошкент шахар махалла оқсоқоли Зуфаров Мухамаджон

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Эркин Гадоев

Суратлар муаллифи: Маъруф Асқаров
Kun.uz

Бўлимлар