Фото: Қозоғистонда “Ўзбекистон йили” якунланишига бағишлаб концерт дастурида Махсет Ўтемуратов иштирок этди

Жорий йилнинг 11 декабрь куни "Ўзбекистон йили"нинг ёпилиш маросимини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон маданияти ва санъатининг 70 нафар вакилларидан иборат делегация Қозоғистонга ташриф буюрди. Қозоғистонда “Ўзбекистон йили”нинг тантанали ёпилиш маросими 12 декабрь куни "Қозоғистон" марказий концерт залида бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллев ҳамда Қозоғистон Маданият вазири Аристанбек Муҳамедиулы сўзга чиқиб, жорий йилда амалга оширилган маданий ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар, уларнинг натижаси ва келгусида ҳамкорликлар хусусида тўхталишди.

Шунингдек, концерт зали фойесида амалий санъат кўргазмаси ташкил этилди.

Концерт дастурида “Ўзбегим” карнай-сурнай гуруҳи, “Тумор” ва “Навбаҳор”, Ўзбекистон халқ артисти Зулайхо Бойхонова, Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Улуғбек Раҳматуллаев, Махсет Ўтемуротов, Фурқат Ашуралиев, Элмурод Аҳмедов, Халқаро танлов ғолиблари, К.Алимахсумов, Омар Ясмина, Зулфия мукофоти совриндори Ширин Маматова ва қатор истеъдодли, ёш хонандаларнинг чиқишлари томошабинларнинг давомий олқишлари билан қаршиланди.

Концерт якунида томошабинлар ўзбек санъати нафақат уларни, балки бутун дунёни мафтун этиб келишганини таъкидлашди.

Бўлимлар