Хўжайли тумани ҳокими «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида берган вадасининг устидан чиқди

Cайтимиз орқали 23 ноябрь куни Хўжайли тумани ҳокими «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида тумандаги ёшлар билан очиқ мулоқот қилганлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Ўша учрашувдаги Хўжайли туманидаги 26-сонли умумтаълим мактаби Ёшлар иттифоқи сардори Нуруллаев Жасурбекнинг ҳокимга билдирган эди

Жасурбек ҳокимга уй таълимидаги имконияти чекланган ёшларга саёҳатлар ташкиллаштириш бўйича таклиф билан чиққанди. 

Туман ҳокими Женгис Ермашев ушбу таклифни қабул қилиб, яқин кунларда тумандаги уй таълимида таҳсил олаётган ёшлар учун И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига бепул саёҳат ташкил қилиб беришини айтиб ўтган эди.

Бугун,  14-декабрь куни Хўжайли туманидаги 60 нафар уй таълимида ўқиятоган ёшлар ва уларнинг ота-оналари  Савицкий музейи саёҳат қилишди. 

Қуйида ушбу жараёндан олинган расмларни кўришингиз мумкин:


Маълумот учун, Хўжайли туманидаги «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ҳоким ташаббуси билан ҳар ой ўтказилиши ҳамда бу бўйича махсус дастур асосида ишлар олиб борилиши кўзда тутилган эди. Хўжайлидаги «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви навбатдагиси декабр ойида бўлиб ўтиши режалаштирлмоқда.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар