Бугун Қорақалпоғистондаги инвестицион бизнес форумга 100 га яқин хорижий ишбилaрмoн келиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 15-16 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида “Янги Мўйноқ – янги имкониятлар” мавзусидаги инвестицион бизнес форумини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Аҳамиятли тарафи шундаки, мазкур Бизнес форум Қорақалпоғистон Республикасида илк марта ўтказилмоқда.

 Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш  жоизки, форумда Ўзбекистон Республикасининг 46 та давлатдаги элчилари, 12 та йирик халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда Корея, Япония Хитой каби аксарият давлатларнинг 100 га яқин катта ишбилaрмoн доиралари  вакилларининг иштирок этиши кўзатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғисон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлари ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни топширикларининг ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Мўйноқ туманига салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш орқали ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур бизнес форум доирасида иштирокчиларни туманнинг инвестицион ва туристик салоҳияти, туманда жорий қилинган солиқ имтиёзлари, “Мўйноқ” кичик саноат зонаси, туманда жойлашган туристик объектлар ва мавжуд инфраструктура, 2019 йилда туризмни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар билан таништириш назарда тутилган.

15 декабар куни Нукус шаҳри Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши катта мажлислар залида “Янги Мўйноқ – янги имкониятлар” мавзусидаги бизнес форумининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли саҳо вакиллари Республикамизниг, жумаладан Мўйноқ туманининг ижтимоий-иқтисодий, инвестицион ва туризм салоҳияти ҳақида нутқ сўзлайди. Шунингдек, меҳмонларга бу борадаги тақдимотлар ҳам намойиш этилади.

Куннинг иккинчи ярмида Бизнес форум доирасида «B2G» ва «B2B» шаклидаги кооперацион биржаси ҳамда форум якунлари бўйича Оммавий ахборот воситалари билан брифинг ташкиллаштирилиб, меҳмонлар И.В.Савицкий номидаги қорақалпоқ давлат санъат музейига ташриф буюради.

16 декабар куни Бизнес форум иштирокчилари Мўйноқ туманидаги “Мўйноқ” кишик саноат зонаси фаолияти билан танишиб, туманнинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюради.

Шунингдек, ушбу ташриф давомида меҳмонларни Мўйноқ туманида ишлаб чиқарилган маҳаллий маҳсулотлар билан таништириш мақсадида  “Made in Muynak” мавзусидаги кўргазма ташкиллаштирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар