Нукусда олиб қочилган “Нексия” техник соз ҳолда топилди

2018 йилнинг 29 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи Р.Д. “Чимбой маркет” дўкони олдида қаровсиз қолдирилган И.Ж. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида Р.Д. ушланиб, автомашина Нукус шаҳар Бирлик кўчасидан техник соз ҳолда топилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Бўлимлар