Чимбойда жорий йилнинг 11 ойида содир этилган жиноятлар ўтган йилга қараганда 66 фоизга камайган

O’zLiDeP Чимбой туман Кенгаши томонидан депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партиянинг туман кенгаши вакиллари, туман кенгаши депутатлари, тегишли соҳа вакиллари ва партия фаоллари иштирок этди.

Йиғилишда асосан кун тартибидаги масала бўйича Чимбой туман Ички ишлар бўлимининг жорий йилнинг 11 ой давомида қилинган ишлари бўйича мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари тингланди. Унга кўра ўтган йилнинг 11 ойи давомида содир этилган жиноят ишлари жорий йилнинг 11 ойига солиштирганда 66 фоизга камайганлигини статистик маълумотларда кўриш мумкин. Бундан ташқари бошқа йўналишлар бўйича ҳам юз берган жиноятлар ўтган йилга қараганда камайганлигини соҳа вакиллари ўз ҳисоботларида таъкидлаб ўтди.

Айни пайтда халқимизнинг тинч ва осойишта турмуш кечириши учун биринчи навбатда ушбу маҳалладаги жамоатчилик назоратни кучайтиришимиз, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишимиз керак деди – Чимбой туман Ички ишлар бўлими ёшлар масалалари бўйича ўринбосари М.Ўтегенов.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

 

Бўлимлар