2019 йилда Нукусда 7 та янги меҳмонхона қурилади

O’zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши томонидан депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари, тегишли соҳа вакиллари ва партия фаоллари иштирок этишди.


Йиғилишда асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 7-февралдаги ПҚ-3514-сонли “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг Нукус шаҳрида бажарилиши ва 2018-2019 йилларда амалга ошириладиган инвестициявий лойиҳаларнинг бажарилиши бўйича  мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари тингланди.

Тадбирда асосан депутатлик гуруҳи ишларини янада жонлантириш, келиб тушаётган ёки кўриладиган ҳар бир масалага таклифлар киритиш, сессияларга масалалар олиб чиқиш, аҳолининг мурожаатларини тегишли ташкилотларга депутатлик сўровномалар юбориш орқали назоратга олиш ишларини кучайтириш, партиянинг ишларини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. 
Айни пайтда кун тартибидаги масала юзасидан Нукус шаҳрида туризмни ривожлантириш йўналиши бўйича ўтган йили 16 та меҳмонхона фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 19 та етди деди – Нукус шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси Г.Жадигерова.

еласи 2019 йилда эса яна 7 та меҳмонхона қуриш режалаштирилганлигини таъкидлаб ўтди. Ҳисоботда таъкидланганидек, шаҳримзга чет эллик туристларнинг келиши ўтган йилга солиштирганда 88 фоизга ошганлигини қайд этди.
Қолаверса  кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан ҳам шаҳримизда амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳаларнинг бажарилиши бўйича ҳам ҳисоботлар тингланди. 2018-2019 йилларда амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар Нукус шаҳрида жами 1045 янги иш ўринларининг яратилиши ва 388,9 млрд сўмлик 63 та лойиҳа бўлиб, шулардан қишлоқ хўжалиги соҳасида 3 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 32 та, саноат соҳасида 28 та лойиҳалар белгиланган.

Бугунги кунда Нукус шаҳри бўйича жами 30877,2 млрд сўм бўлган 16 та лойиҳа ишга тушган бўлиб, 50 та янги иш ўрни яратилган, шундан саноат соҳаси бўйича 6 та лойиҳа 22097,9 млрд сўм, 39 та иш ўрни, хизмат кўрсатиш соҳасида 10 та лойиҳа 8779,0 млрд сўм 50 та иш ўринлари билан таъминланганлиги маълумотларда қайд этилди.
Йиғилиш давомида депутатлик гуруҳи вакиллари юқорида кўтарилган масалалар бўйича ўзларининг фикр ва мулоҳозларини билдириб ўтишди.

O’zLiDeP ҚР Кенгаши матбуот хизмати   

 

Бўлимлар