#Online: Қорақалпоғистондаги халқаро инвестицион бизнес форуми бошланди (фото)

Бугун, 15 декабр куни Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Қорақалпоғистон Республикасида илк марота ўтказилаётган “Янги Мўйноқ - янги имкониятлар” мавзусидаги инвестицион бизнес форуми бошланди. 

Бизнес форумни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев ўз нутқи билан очиб берди.

Қуйида ана шу жараёндан олинган расмларни кўришингиз мумкин:


Маълумот учун, форумда Ўзбекистон Республикасининг 46 та давлатдаги элчилари, 12 та йирик халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда Корея, Япония Хитой каби аксарият давлатларнинг 100 га яқин катта ишбилармон доиралари  вакилларининг иштирок этмоқда. 

Куннинг иккинчи ярмида Бизнес форум доирасида «Б2Г» ва «Б2Б» шаклидаги кооперацион биржаси ҳамда форум якунлари бўйича Оммавий ахборот воситалари билан брифинг ташкиллаштирилиб, меҳмонлар И.В.Савицкий номидаги қорақалпоқ давлат санъат музейига ташриф буюради.

Фото: Искандар Юсупов
Матн: Шуҳрат Саидаҳмадов

 

Бўлимлар