Амударёдаги Халқ қабулхонасига 2018 йилнинг 11 ойи давомида аҳолидан жами 393 та мурожаатлар келиб тушган

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонасига 2018 йилнинг 11 ойи давомида аҳолидан жами 393 та мурожаатлар келиб тушган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилмоқда.

 Бу мурожаатларнинг 205 таси туман ҳудудидаги ташкилотларга, 21 таси эса юқори ташкилотларга кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун юборилган, 167 та мурожаат бўйича Халқ қабулхонасининг ўзида тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мутахассислари иштирокида тушунтиришлар берилиб, қонуний ечим қабул қилинди.

Мурожаатлар мазмунан 287 таси ариза, 106 таси эса шикоятдир.

Келиб тушган мурожаатларнинг 311 таси қаноатлантирилди (шу жумладан, 184 таси ижобий ҳал қилинди. 112 таси ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали қаноатлантирилди, 15 таси асосли деб топилиб, ҳал этилиши қўшимча ҳужжат, муддат ва ўрганиш талаб қилингани учун яқин кунлар ичида ўз ечимини топиши учун ҳаракат қилинаяпти). 72 тасига тушунтиришлар берилди. 10 та мурожаат бўйича эса ҳали ўрганишлар давом эттирилаяпти.

Бу мурожаатларнинг 36 таси иш билан таъминлаш, 27 таси прокуратура фаолиятига, 29 таси моддий ёрдам олишга оид, 62 таси эса газ, электр, сув билан таъминлаш хусусида ва 100 таси турли масалаларга тааллуқлидир.

Бўлимлар