14 декабрдан қатнови йўлга қўйилган Тошкент-Москва поезди чипталари нархи қанча?

14 декабрдан 350/349–сонли Тошкент-Москва йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ чипталар нархини маълум қилди. Унга кўра:

Плацкарт (227 ўрин)  –  1 196 482 сўм;

Купе (26 ўрин)    –  1 867917 сўм;

Люкс (16 ўрин)   –   2 838 347 сўм. 

Қатновлар ҳафтасига бир марта (жума куни) амалга оширилади. Поезд Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Нукус шаҳарларидан тўхтаб ўтиб, Қорақалпоғистон темир йўл станцияси орқали  ҳаракатланади. 

Тошкент-Москва-Тошкент поезди маҳаллий вақт билан 18-54да жўнайди ва 79 соатдан сўнг, Москва вақти билан соат 00-00да Россия пойтахтининг Қозон вокзалига етиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, шу вақтгача Ўзбекистондан Россия пойтахтига Тошкент-Москва ва Андижон-Москва йўналишларида поездлар ҳаракатланаётган эди.

 

Бўлимлар