3 та "Spark" йўлга чиқди. Уларнинг биттаси Қорақалпоғистонга келяпти

Хабарингиз бор,  ''Ёш китобхон -2018'' танловининг якуний  Ўзбекистон Республикаси босқичида қорақалпоғстонлик ёшлар фаол иштирок этди.

Танловнинг 10-14 ёш тоифасидаги 14 нафар  иштирокчилар орасида Тўрткўл туманидан Шаҳзода Каримбоева 4 та шарт якунлари бўйича 2-ўринни олиб, компютер жамланмасига эга бўлди.

Танловнинг 15-19 ёш тоифасида  Кегайли туманидан бориб, Қорақалпоғистон шарафини ҳимоя қилган 10-синф ўқувчиси Коканова Нурсулув эса мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. Унга Президент совғаси - "Spark" машинаси берилди.

Маълумот учун,  ''Ёш китобхон -2018'' танловининг ғолибларига 3 та "Spark" берилди. Шу жумладан Нурсулувга ҳам.  Танловда Қорақалпоғистон шарафини ҳимоя қилган ёшлар эртага соат 15:00 да  Нукусга кириб келиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов.

 

Бўлимлар