79 млн долларлик 3 та меморандум! “Янги Мўйноқ - янги имкониятлар” форумида инвесторлар қандай соҳаларга эътибор қаратишди? (+фото)

15-16 декабрь кунлари Нукус ва Мўйноқ шаҳарларида ўтказилган “Янги Мўйноқ – янги имкониятлар” форумида 79 млн доллар қийматга эга 3 та меморандум имзоланди.

Жумладан, қамишни қайта ишлаш соҳасига Хитойнинг “Fumei group” масъулияти чекланган жамияти 46 млн доллар, қуёш электр станциясини қуриш учун “Graess energy UzDe” 30 млн доллар инвестиция киритади. “Orient technology” компанияси билан ҳамкорликда артемия цисталарини қайта ишлаш бўйича янги корхона ташкил этилади.

 

Мўйноқ туманида қуёш электростанциясини қуриш мақсадида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритмоқдамиз, – деди «Graess Energy UZDE» қўшма корхонаси директори, янги зеландиялик инвестор Тони Ўодс.  – Бу борадаги «Ўзбекэнерго» билан ҳам ўзаро шартнома туздик. Ҳомкорликтаги ишларимиз тизимли йўлга тушиб кетгач, албатта, бутҚорақалпоғистон Республикасида энергия ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланишда ҳамда иқтисодий солаҳиятнинг ошишида ўзининг ижобий таъсирини кўрсатишига ишонаман.

 

 

“Қамишни қайта ишлаш соҳасига жами 46 млн доллар инвестиция киритамиз. Хусусан, Қорақалпоғистонда қоғоз заводини қуриш учун 19 млн долларлик шартнома имзоладик. Завод 2021 йилда ишга туширилиши кутилмоқда. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми эса 60 минг тоннани ташкил этади, – деди хитойлик инвестор Ху Сюзюан. – Ҳамкорлигимизни давом эттириб, алюминий заводи қуришни режалаштираяпмиз”.

Ушбу форум Ўзбекистон бош прокуратураси ва Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилди. Унда 200 га яқин хорижий ва маҳаллий тадбиркор ва 50 га яқин сайёҳлик ташкилоти иштирок этди.

“Орол соҳилларида фламинго қушлари мавжуд. Уларни Мўйноқдан ташқари фақатгина Африкада учратиш мумкин, – дейди Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси Қаҳрамон Сориев. – Шу сабабли қушларни томоша қилиш учун келувчи сайёҳлар сонини янада кўпайтириш имконига эгамиз”.

Форум давомида Сирдарё, Сурхондарё, Жизззах, Самарқанд вилоятидаги сайёҳлик агентликлари ўз йўналишларига Қорақалпоғистондаги сайёҳлик марказларини қўшиш таклифини билдиришди.

Бўлимлар