Бугун Қорақалпоғистонда “Бағрикенг Ўзбекистон - умумий уйимиз” шиори остида миллатлараро тотувлик фестивали бошланди

 

Жорий йилнинг 19, 20, 21 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида “Бағрикенг Ўзбекистон - умумий уйимиз” шиори остида миллатлараро тотувлик фестивали бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан 2018 йилнинг 19 декабрь куни миллатлараро тотувлик фестивали Чимбой Тахтакўпир, Караозак, Кегейли Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманларида бўлиб ўтмоқда.

Фестивал доирасида бир нечта лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. фестивал иштирокчилари ва фаол ёшлар тумандаги имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш ҳам шулар жумласидандир. 

Маълумот учун ушбу фестивал Қорақалпоғистоннинг барча шаҳар ва туманларида 3 кун давом этади.

Туманларда бўлиб ўтаётган фестивал жараёнини кун давомида бизда кузатиб боришингиз мумкин.

 

Бўлимлар