#LIVE: “Бағрикенг Ўзбекистон - умумий уйимиз” фестивали Элликқалъада! Ҳар бир миллат вакили ўзининг миллий чолғу асбобида миллий куйларини чалишмоқда (фото)

Элликқалъа тумани санъат ва педогогика коллежида 2018 йил 19 декабрь куни “Миллий чалғу асбоблари фестивали” бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгашидан ташқари туман Маънавият ва маърифат маркази, туман Маданият бўлими, Баркамол авлод болалар ижодиёти ва бошқа ҳудудлардан келган ҳамкор ташкилотлар қатнашди. 

Тадбирда Элликқалъа тумани ва бошқа ҳудудлардан ижодкорлар турли миллатлар мусийқа асбоблари билан иштирок этишди. Фестивалга ташриф буюрганлар ижодкорларнинг санъат ижроларидан кўтаринки кайфиятда марок олишди.

Қуйида ана шу жараёндан олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин:

Туманларда бўлиб ўтаётган фестивал жараёнини кун давомида бизда кузатиб боришингиз мумкин.

Элликқалъадан махсус Султанбек Зияев

 

Бўлимлар