#LIVE: Элликқалъадаги “Бағрикенг Ўзбекистон - умумий уйимиз” фестивалида жажжи ҳинд қизчалар иштирок этишди (+фото)

Элликқалъадаги “Бағрикенг Ўзбекистон - умумий уйимиз” фестивали давом этмоқда. 

Куннинг иккинчи ярмида бир нечта лойиҳалар амалга оширилди.

Фестивалнинг энг кулминацион нуқтаси тумандаги Маданият саройида бўлди. У ерда “Жозиба” мавзусидаги миллий либослар подиумини ташкил этилди.

“Жозиба” миллий либослар  подиумининг эътиборга молик жиҳати шундаки,  элликқалъалик ёш дизайнерлар турли миллатга оид миллий либосларни замонавий услубда яратиб, фестивал иштирокчилари ва меҳмонларга намойиш қилишди.

Улар орасида иккита қизалоқ ҳиндча либос билан барчани лол қолдирди. 
Уларга туман ҳокимининг махсус совғаси берилди.

Қуйида ана шу жараёндан олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин:

Туманларда бўлиб ўтаётган фестивал жараёнини кун давомида бизда кузатиб боришингиз мумкин.

Элликқалъадан махсус Султанбек Зияев

Бўлимлар