Маиший чиқинди соҳасида тўлов интизомига риоя этиш йўлга қўйилмоқда

Мажбурий ижро бюроси  энергия ресурслари ва сув таъминоти соҳаларида амалга ошираётган ишлари натижасида бугунги кунда аҳолининг тўлов маданияти кескин ижобий томонга ўзгариб келмоқда.

 

Бу даврда  ҳар бир соҳа эътибордан четда қолмасдан,  изчил ислоҳ қилиниб, жамият равнақи йўлида ўз йўлини топмоқда.

Булардан бири, тўловни вақтида тўлаш орқали атроф-муҳит муҳофазаси, аҳоли саломатлиги ва келажак авлод хавфсизлиги борасида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини ислоҳ қилишдир.

Ана шу муносабат билан, жорий йил 22 ноябр куни  давлатимиз раҳбари томонидан  “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди,  унда 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга ошириши белгиланди.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ҳозирда Фармоннинг мазмун-моҳияти юзасидан аҳоли яшаш жойларда ва ўқув муассаларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Оммавий ахборот воситаси орқали Фармоннинг мазмун-моҳияти “Халқ билан юзма-юз” телекўрсатув чиқишлар ташкил этилди.

 

Бундан ташқари, маҳаллий телевидение орқали “Куннинг темаси” эфирида маиший чиқинди бўйича кўрсатув ўтказилди.

 

Шунингдек, Нукус шаҳрида “Қорақалпоқ электр тармоқлари таъминоти корхонаси” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида кенгайтирилган семинар йиғилиш ўтказилиб, унда Мажбурий ижро бюроси бошқарма ва Нукус шаҳар бўлими, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси  ҳудудий бўлими, “Тоза ҳудуд” ҳудудий бўлими, “Нукус транс” МЧЖ,  маҳаллий органлар вакиллари иштирок этишди.

 

Семинарда сўзга чиққанлар “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти бўйича савол-жавоб тариқасида тушунтиришлар олиб борилди.  

                                 МИБ ҚР бошқармаси

Бўлимлар