#LIVE. Хўжайли: “Миллий ва диний бағрикенглик - тинчлик ва барқарорликнинг муҳим омили” мавзусида конференцияси ўтмоқда(+фото)

Аввал хабар берганимиздек, кеча  Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида "Бағрикенг Ўзбекистон - умумий уйимиз” шиори остида миллатлараро тотувлик фестивалига старт берилганди. Фестивалнинг биринчи доирасида Чимбой Тахтакўпир, Караозак, Кегейли. Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманларида бир қанча тадбирлар бўлиб ўтди. Булар ҳақида сайтимиз орқали онлине кузатиш имконига эга бўлган эдингиз.

Бугун Хўжайли туманида ушбу фестивалнинг бир нечта лойиҳалари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, ayni vaqtda Туман ҳокимлиги катта мажлислар залиda “Миллий ва диний бағрикенглик - тинчлик ва барқарорликнинг муҳим омили” мавзусида конференцияси ўтмоқда.

Қуйида конференция жараёнидан олинган фоторепортажни томоша қилишингиз мумкин:

.

Туманларда бўлиб ўтаётган фестивал жараёнини кун давомида бизда кузатиб боришингиз мумкин.

Манзура Туребекова Хўжайли туманидан махсус.

Бўлимлар