Амударёлик маҳалладошлар спиртли ичимлик истеъмол қилиб, бири иккинчисига пичоқ билан уриб жароҳат етказди

Шу йилнинг 13 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида яшовчи А.Х. қўшниси Б.А.нинг уйида маҳалладоши  О.М. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида А.Х., О.М.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

 Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Натижада О.М. касалхонага ётқизилган. А.Х. ушланган.Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар