Қорақалпоғистонда 2019 йил учун қишлоқ хўжалиги техникалари қай ҳолатда?

Қорақалпоғистон Республикасида 2019 йил баҳорги дала  ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникалари айни пайтда шай ҳолатга келтирилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини оширишда қишлоқ хўжалигининг моддий техника базасини, жумладан ер ҳайдаш, экиш, экинларга ишлов бериш, ҳосилни йиғиб-териб олиш техникалари ва агрегатлари билан таъминланиш даражасини доимий равишда янгилаб бориш ҳамда мавжуд техникаларни ўз вақтида сифатли таъмирдан чиқариш ишлари муҳим ахамият касб этади.

Ҳудди шу мақсадда, Қорақалпоғистон Республикасида мулкчилик шаклидан қатъий назар 2019 йил баҳорги дала ишларида қатнашадиган барча турдаги, жумладан 2184 дона чопиқ тракторлари, 1761 дона культиваторлар, 1073 дона чигит экиш сеялкалари, 301 дона ОВХ пуркагичлари, 172 дона минерал ўғит сепиш агрегатлари, 250 дона ер текислагичлар, 324 дона чизеллар, 11097 дона тишли бороналар, шунингдек 190 дона ғалла ўриш комбайнларини «Агросервис МТП» жамиятининг туман машина-трактор парклари ва ҳудудий таъмирлаш масканларига таъмирлаш учун тўлиқ устахоналарга йиғилиб, хатловдан ўтказилиб, талаб этиладиган эҳтиёт қисмлар рўйхати ҳамда маблағларнинг ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилди.

Шунингдек, таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш мақсадида малакали механизатор ва мутахассисилар жалб этилиб, уларга етарли шарт-шароитлар яратилган ҳамда таъмирлаш ишлари отряд усулида ташкил этилиб, чигит экиш сеялкалари ва культиваторлар қисмларга ажратилиб, ишчи органларини шаблон асосида таъмирлаш ишлар олиб борилмоқда.

Шунинг натижасида бугунги кунга чопиқ тракторларининг 64 фоизи, чигит экиш сеялкаларининг 68 фоизи, культиваторларнинг 55 фоизи,  ОВХ пуркагичларининг 78 фоизи, минерал ўғит сепиш агрегатларининг 85 фоизи таъмирдан чиқарилиб, таъмирдан чиққан ҳар техника ва агрегатлар сифат комиссияси томонидан қабул қилиб олинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги агрегатларини жорий йилнинг 30 декабрига қадар, юқори унумли ҳайдов тракторлари ҳамда ғалла ўриш комбайнларини 2019 йилнинг 1 февралига қадар таъмирлаш ишларини якунлашнинг барча зарурий чоралари кўрилган.  

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар