Амударёда бўш турган 35 объектда 4 млрд. 100 млн. сўмлик инвестиция эвазига 66 та янги иш ўрни яратилади

Туманда иқтисодни янада юксалтириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида ҳудуддаги бўш турган бинолар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ер майдонларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, мазкур объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Туманда жами 191 та бўш турган бино, қурилиши тугалланмаган объект ва 68,4 гектар фойдаланилмаётган ер майдонлари мавжуд. Мазкур объектларнинг 24 таси давлат мулки, 5 таси давлат улуши мавжуд объектлар, 2 таси аввал хусусийлаштирилган, 136 таси мулкдорлар томонидан қурилган объектлар ва 17 таси жамоат ва ширкат хўжаликларидан сотиб олинган объектлардир.

Ҳудуддаги аввал хусусийлаштирилган ва бугунги кунда бўш турган 35 та объектларга 4 млрд. 100 млн. сўм инвестиция киритиш эвазига тумандаги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш комплекси томонидан 66 та янги иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

 

О. Худойберганова.

 

Манба: http://amunews.uz

Бўлимлар