Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси аҳоли билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси П.Дошмуратов Нукус шаҳар «Шымбай чайхана» МФЙ аҳолиси билан учрашув ўтказди. 

Учрашувда П.Дошмуратов суд-ҳуқуқ тизимидаги янгилик ва ўзгаришлар билан аҳолини таништирди.

Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 
26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш бўйича аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди томонидан ишлаб чиқилган режа асосида Нукус шаҳри, «Шымбай чайхана» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли билан Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди судьяси П.Дошмуратов очиқ мулоқат ўтказди.
Учрашувда аҳолига судлар фаолияти бўйича тушунтиришлар берилди.
Кейинги икки йилда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича ҳам муҳим чоралар кўрилганлиги, жумладан, жорий йилнинг ўзида 1 минг 
881 та жиноят иши далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли тугатиллиги, судлар томонидан 590 нафар шахс оқланлиги. Ваҳоланки, бу рақам 
2016 йилда – эътибор беринг – бор-йўғи 28 тани, 2017 йилда эса 263 тани ташкил этилган.
Шунингдек, 5 минг  462  нафар шахсга нисбатан терговда асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди, 2 минг 449 нафар шахс эса суд залидан озод қилинди.
Судларда ишларни йиллар давомида қайта-қайта кўриш амалиётига бутунлай чек қўйилди.
Инсонпарварлик тамойили асосида мутлақо янги амалиёт жорий этилмоқда. Бунинг натижасида жиноят йўлига адашиб кириб, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган 993 нафар фуқаро, жумладан, 456 нафар йигит-қиз ҳамда 113 нафар аёллар Ёшлар иттифоқи, маҳаллалар ва хотин-қизлар қўмиталарининг кафиллиги билан жазодан озод қилинди.
Шунингдек, жазони ўтаётган 3 минг 333 нафар, жумладан, фаолияти ман этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилди.

 

Бўлимлар